« Декабрь 2024 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |
ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек ижтимоий соҳа муассасалари инфратузулмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлпри, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Кўрик-танлов қуйидаги 3 босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июнь-июль ойларида;
Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) август ойида;
Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) декабрь ойида;
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
Ҳудудларда ижтимоий масалаларини муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;
Ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
Ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
Мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
Ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
"Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”
“ Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекити”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик" (иккинчи босқичдан)
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти)
"Энг яхши ижтимоий ташаббус" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, алъбом, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар); маълумотлар.
Ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик(сифати юқори, HD фаорматда));
оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
Номзодлар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали диплом ва халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Халқ депутатлари Урганч шахар Кенгаши котибияти